Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан самимий қутловлар келиб турибди. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, доимий равнақ ҳамда фаровонлик каби эзгу истаклар изҳор этилган.
Азиз ватандошлар!
Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан барчангизни, бутун халқимизни чин қалбимдан табриклайман.
Пешку туманидаги “Истиқбол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида табаррук ёшдаги онахон — Тўй Мустафоева яшайди. Юз ёшдан ошган момони йўқлаб келадиганлар оз эмас. Айниқса, мустақил ҳаёт остонасидаги йигит-қизлар бу кўнгли тоза, кўзларидан меҳр нури ёғилиб турувчи онахоннинг дуосини олишга ошиқадилар.
Халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигини катта кўтаринкилик билан байрам қилмоқда. Бу буюк сана юртдошларимиз қалбига бемисл фахр-ифтихор, сурур бағишламоқда. Жорий йилда энг улуғ, энг азиз айёмимиз мамлакатимиз бўйлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда.
Мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида «Жаҳон» ахборот агентлиги мухбири Словакия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Иван Павол билан суҳбатлашди. Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Словакия дипломатик миссиясининг раҳбари ўзбек халқини ушбу қутлуғ сана билан чин дилдан муборакбод этар экан, республикамизнинг суверен ривожланиш йиллари давомида эришган муваффақиятларини юқори баҳолади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018