Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, умуман, қишлоқ хўжалигига замонавий техника ва технологияларни жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз аграр соҳасида самарадорликни юксалтиришга хизмат қилмоқда. Ушбу жараёнда “Ўзмелиомашлизинг” лизинг компанияси фаол иштирок этаяпти.
Истиқлол йилларида мамлакатимиз темир йўл тизимида рўёбга чиқарилаётган лойиҳаларни, ҳеч иккиланмай, мустақилликнинг буюк мўъжизаларига қиёслаш мумкин. Зеро, янги қурилган “пўлат излар” хавфсиз ва равонлиги, замонавийлиги, халқаро талабларга тўла жавоб бериши, айни пайтда, салобатию маҳобати билан ҳар қандай кишини лол қолдиради.
Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иқтисодиётимизнинг таянч кучига айланди. Мазкур соҳанинг вакили сифатида қатъий ишонч билан айта оламанки, бу даражага эришишимизда юртимизда ишбилармонлар учун яратиб берилган кенг имконият ҳамда имтиёзлар муҳим омил бўлди.
Дарҳақиқат, истиқлол туфайли ўйлаган ниятларимизга етаяпмиз. Режалаштирган ишларимиз тўлиқ амалга ошиб, ўзимиз хоҳлаган касб билан шуғулланаяпмиз. Ўзимдан -келиб чиқиб айтсам, 2001 йилда мебель ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхона фаолиятини йўлга қўйдим. Бунда банкдан олинган 70 миллион сўмлик кредит қўл келди.
Ана шу маблағ эвазига олинган янги технология маҳсулотларимиз турини ўнтадан ошириш имконини берди. Натижада тендер асосида ташкилот ва корхоналарга мебель жиҳозлари етказиб бера бошладик. Қувонарлиси, корхонамиз маҳсулотлари тезроқ танилиб, эътирофга сазовор бўлаяпти. 2014 йилда “Тадбиркор аёл” республика кўрик-танловида ғолиб чиқдик.
Қисқаси, тадбиркорлар учун юртимизда ҳамма шарт-шароит муҳайё этилган. Бугун йўлингизни ҳеч ким тўсмайди, ҳуқуқларингизни ҳеч ким чекламайди. Булар ҳаммаси юртимизнинг эртаси бундан-да ёруғ бўлишидан далолатдир.
Гулнора ҚОСИМОВА,
«Лобар плюс» масъулияти
чекланган жамияти раҳбари.
Пахтакор тумани
Бундан 25 йил аввал қўлга киритилган мустақиллик туфайли Ўзбекистонда суверен тараққиётнинг янги даври бошланди. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳасида кенг қамровли ўзгаришлар рўй берди. Тарихан қисқа даврда юртимиз катта муваффақиятларга эришди. Булар жаҳон ҳамжамияти эътиборига сазовор бўлгани, шубҳасиз, қувонарлидир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018