Ҳар қандай улкан иш эзгу ниятдан бошланади. Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами тантаналари арафасида ортга назар ташлаб, босиб ўтилган йўл, эришилган натижаларни таҳлил этар эканмиз, ана шу ҳаётий ҳақиқатга яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз. Зеро, истиқлол йилларида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда оламшумул ютуқлар қўлга киритилдики, бунинг самараси кундан-кунга чирой очиб бораётган юртимиз жамолида, турмушимиз фаровонлигида яққол намоён бўлаётир.
кунларда мамлакатимиз парламенти юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлисига қизғин ҳозирлик кўрилаяпти. Унда юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳасини изчил ислоҳ қилиш ҳамда эркинлаштиришга қаратилган бир қатор қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ана шундай ҳужжатлардан бири янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонундир.
Юртимизда кечаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари роли ҳамда аҳамияти янада ошиб бормоқда. Бу Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш: қонунчилик ва амалиёт” мавзуидаги семинарда алоҳида қайд этилди.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига юксак эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда нафақат тиббиёт муассасаларини жаҳон талаблари даражасига келтириш, балки яна бир муҳим йўналиш — фармацевтика саноатини ривожлантириб, халқимизни сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашга ҳам катта аҳамият берилаётир.
Тобора яқинлашиб келаётган республикамиз давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон халқи номига кўпдан-кўп самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Шу билан бирга, чет давлатларнинг Тошкентда аккредитациядан ўтган дипломатия миссиялари раҳбарлари ҳам юртимиз раҳбарияти ҳамда халқини ушбу қутлуғ сана билан қизғин табриклашмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018