Мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш борасида фуқароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, иш билан таъминланиш борасида ижтимоий кафолатлар бериш, янги иш жойларини яратаётган иш берувчиларни рағбатлантириш каби изчил давлат сиёсати амалга ошириб келинмоқда.
Мамлакатимизда бетакрор табиати, шифобахш суви, иқлими билан Бўстонлиқ, Китоб, Бойсун, Ургут, Зомин, Нурота, Чортоқ каби кишини ўзига мафтун этувчи масканлар кўп. Ушбу жаннатмонанд манзилларни нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар ҳам бир бориб кўришга қизиқади.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда рўй бераётган ислоҳотлар инсон ҳаётида, оилалар тақдирида ўчмас из қолдирмоқда. Таълим, тиббиёт, иқтисодиёт, саноат, умуман, барча соҳадаги юксалишлар эса ҳар бир кишини тўлқинлантириши, уларни Ватан тараққиётига ҳисса қўшишга ундаши, шубҳасиз. Энг улуғ ва энг азиз айёмимиз арафасида айрим юртдошларимизнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини ёзиб олдик.
Йигирма беш йил — тезкор вақт маконида бир лаҳзалик фурсат. Бироқ мустақилликнинг тотли неъматларидан баҳраманд бўлган юртдошларимиз бу даврни асрларга қиёс этади. Боиси шу қисқа муддат давомида Ўзбекистон юксак салоҳиятли мамлакат эканини бутун жаҳонга ёрқин намоён қила олди.
Пахтачиликда, айниқса, август ойининг ўрни, ушбу даврда бажариладиган юмушларнинг аҳамияти беқиёс. Ҳосилнинг чўғи юқори ва сифатли бўлишини истаган фермерлар айни шу кунларда экинни чанқатиб қўймасдан суғориш, культивация қилиш ҳамда зараркунанда ва касалликлардан муҳофазалаш тадбирларининг маромида адо этилишига жиддий эътибор қаратишлари шарт.
Маҳалла азалдан миллий қадриятлар, эзгу амаллар маскани бўлган. Меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, тўй-томоша, ҳашару маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-одат ҳамда анъаналар маҳалла муҳитида шаклланган. Аммо мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар собиқ иттифоқ мафкураси маҳаллани расман тан олмади, уни жамиятни бошқариш тизимига киритмади.
Истиқлол, аввало, Президентимиз таъбири билан айтганда, халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берган, инсоний шаънимиз, миллий онгимиз, қадр-қимматимизни тиклаб, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ҳамда урф-одатларимизни қайтариб берган, ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган улуғ неъматдир.
Ҳеч кимга сир эмас, спорт саломатликни мустаҳкамлаш билан бирга, ҳар қайси мамлакат, ҳар қайси давлатни оламга машҳур қиладиган беқиёс воситадир. Халқаро майдонларда спортчиларимиз эришаётган ютуқлар қалбларимизда ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотади, она Ватанимизга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтиради.
Ислом КАРИМОВ
Китоб — мўъжиза. У онгу шууримизга шуъладек сингиб, умр йўлимизни нурафшон қилади, кўнгилда эзгу истаклар уйғотади, ҳаётнинг мазмун-моҳиятини англашга ундайди. Шу боис аждодларимиз китоб мутолаасига алоҳида аҳамият қаратган. Илм масканлари, кутубхоналар бунёд этиб, уларни ҳикматлар ошёни, дея қадрлашган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018