Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғилишида “Геодезия ва картография тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раисининг ахбороти эшитилди.
Мустақиллик йилларида ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш, модернизациялаш, замонавий қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш туфайли мамлакатимизнинг қурилиш жабҳаси тубдан ўзгариб, унинг самарадорлиги ошди. Қисқа вақт ичида минглаб янги корхона ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, миллионлаб квадрат метр тураржойлар қурилгани ва мавжудлари реконструкция қилингани бунга яққол мисолдир.
Мамлакатимизда янги ўқув йили арафасида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, кийим-кечаклар ва пойабзаллар билан таъминлаш мақсадида ярмаркалар ташкиллаштириш яхши анъанага айланган. Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудида ана шундай тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
1991 йил 31 августда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, энг улуғ ва бебаҳо неъмат — истиқлолга эришилгач, мамлакатимизда тинчлик ҳамда барқарорликни, миллатлараро ҳамжиҳатликни сақлаш, ижтимоий соҳани ва иқтисодиётни тубдан ислоҳ этиш, миллий армияни шакллантириш билан бирга, суд-ҳуқуқ тизимини янги асосда барпо қилиб, соҳада демократик ҳамда умуминсоний тамойиллар устуворлигини кафолатлаш энг муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланди. Ўтган йигирма беш йил ичида мазкур соҳада босқичма-босқич олиб борилган ислоҳотлар, хусусан, адлия тизимида ҳам кенг кўламли ўзгаришу -янгиланишларга замин яратди.
Юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмонзорларни кенгайтириш, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот турларини кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Угом — Чотқол” давлат миллий табиат боғи ана шундай амалий саъй-ҳаракатлар туфайли атроф-муҳит мусаффолигида тобора муҳим аҳамият касб этаётган -табиий ҳудудлардан бири саналади. Боғнинг ўзига хос иқлими, ўрмонзорлари, катта-кичик жилға, сой ҳамда дарёлари, умуман, гўзал ва мафтункор табиати ҳеч бир кишини эътиборсиз қолдирмайди.
Юртдошларимизнинг 98,9 фоизи мамлакатимиз буюк келажагига ҳамда тараққиётига комил ишонч билан қарайди. Уларнинг фикрича, Ўзбекистон юзага келаётган масалаларни муваффақиятли ҳал этган ҳолда, юқори суръат билан ривожланаётган ва гуллаб-яшнаётган давлатга айланди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018