Бугун республикамизда меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларга арзон ишчи кучи сифатида эмас, аксинча, салоҳияти юксак, рақобатдош кадрлар деб қаралмоқда. Шунга монанд равишда йигит-қизларни касбий таълим олиш жараёнидаёқ ўз мутахассислиги бўйича тегишли корхона, ташкилот ёки муассасага амалиёт ўташи учун йўналтириш, тўрт томонлама шартнома асосида бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор ҳамда масъулият билан ёндашилаяпти.
Мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз айём — мустақиллигимизнинг қутлуғ йигирма беш йиллик байрами шукуҳи кезиб юрибди. Шундай қувончли дамларда юртдошларимиз бугунги дориламон кунларга, фаровон ҳаётга шукроналар келтириб, буларнинг барчаси улуғ неъмат — истиқлол туфайли эканлигини бот-бот такрорлайдилар.
Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш айни пайтда мамлакатимизда ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мақсад ҳамда вазифаларига уйғундир. Бу борадаги кенг қамровли чора-тадбирлар аёлларнинг оила ва жамиятдаги мавқеи тобора ошиб боришида муҳим омил бўлмоқда.
Юртимизда мустақиллик йилларида ҳарбий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган тизими яратилди. Пировардида миллий армиямиз сафлари пухта тайёргарликка эга, интеллектуал жиҳатдан етук, стратегик фикрлай оладиган мутахассислар билан тўлдириб борилаётир. Бу йўлдаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлар эса изчил давом эттирилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018