Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 26 Апрель 2016
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида электрон тижорат соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида республика ва халқаро миқёсда турли соҳаларда муваффақиятларга эришаётган иқтидорли ёшлар фаолиятини акс эттирувчи “Баркамол авлод — келажак пойдевори” деб номланган фотокўргазма очилди.
Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги ўрни тобора мустаҳкамланмоқда. Бунда соҳа вакилларига берилаётган имконият ҳамда имтиёзлар кўлами тобора кенгайиб бораётгани, айниқса, муҳим омил бўлаяпти.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Ишлаб чиқариш корхоналарининг энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги муаммоларини ечишда инновацион технологияларнинг аҳамияти” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Шўрчи туманидаги “Цемент металл савдо” масъулияти чекланган жамияти қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Яқинда бу ерда 180 миллион сўм сармоя эвазига томёпқич тайёрлашга мўлжалланган янги лойиҳа амалга оширилди.
Кексаларга иззат-икром кўрсатиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан бири бўлиб, улуғ мақсадлар йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни уларнинг маслаҳати ва дуолари билан бошлаймиз, нуронийларимизнинг бой ҳаётий тажрибаларига таянамиз. Мана шу азалий анъана, олижаноб фазилат бугун давлатимиз сиёсатида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Наманганда мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллигига бағишлаб “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзуида ўтказилган тарғибот тадбирларида ёшлар ўз фикрларини ана шундай изҳор қилдилар.
Ҳамюртларимиз пойтахтимизда ташкил этиладиган ШҲТнинг Тошкент саммитини жорий йилдаги энг асосий сиёсий воқеалардан бири деб ҳисоблайди.