Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ролига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда парламент аъзолари, вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари вакиллари, соҳа мутахассислари, шунингдек, олимлар қатнашди.
Президентимизнинг 2015 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жойларда йигитларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросимлари қизғин давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳал қилувчи омили ҳақида гапириб, аввало, одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро андозаларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатдошлигини ошириш “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятида муҳим ўрин тутади. Ушбу омилларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши натижасида дунё бозорида мамлакатимизда тайёрланаётган маҳсулотларга бўлган талаб тобора ортиб бораётир.
Республикамизда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида улардан кенг фойдаланилаётгани мазкур соҳага мутахассислар тайёрлайдиган экспертларда катта қизиқиш уйғотмоқда. “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири Тошкентдаги Инха университети вакиллари билан мамлакатимиз технологик тараққиётининг истиқболлари юзасидан суҳбатлашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018