Янги — 2017 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, компаниялар раҳбарлари ва жамоат арбобларидан Президентимиз ва Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар изҳор этилган самимий қутловлар келмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, асосий масала — қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилинишини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш — суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосидир” мавзуида анжуман ташкил этилди. Унда Олий суд судьялари, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ходимлари, ҳуқуқшунослар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш учун барча зарур шарт-шароит яратилиб, ушбу масала давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўтган даврда бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишлар кекса авлод вакиллари ўз ҳаётидан мамнун бўлиб умргузаронлик қилаётганларида яққол ифодасини топмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018