Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий хўжалик судининг судьялари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда видеоконференцалоқа тизими орқали -Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар хўжалик судлари судьялари иштирок этди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Логистиканинг замонавий ривожланиш тенденциялари ва муаммолари” мавзуида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Унда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, логистика компаниялари вакиллари, олий ўқув юртлари профессор ўқитувчилари, илмий тадқиқотчи ва талабалар иштирок этди.
Бугун ёш авлод тарбияси, хусусан, уларнинг маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада, айниқса, фарзандларимизни китобга ошно этиш, улуғ аждодларимизнинг бой илмий ва адабий мероси билан таништиришда мутолаа маданиятининг ўрни ҳамда аҳамияти беқиёс.
Президентимизнинг 2016 йил 7 декабрда имзоланган “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, айни пайтда мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этилмоқда.
Мамлакатимизда замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган, юртимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ҳамда ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларни ташкил этиш борасида кўлами ва моҳиятига кўра, улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, армиямизда кичик командирлар таркибига бўлган эътибор кучайиб, сержантлик мақоми юксалди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзуида республика давра суҳбати ўтказилди. Унда бандлик, ижтимоий ҳимоя, янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва галдаги вазифалар муҳокама қилинди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018