Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш, тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ҳаётга изчил татбиқ қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шу боис юртимизда ушбу вазифалар босқичма-босқич амалга оширилиб, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа тармоқларда харажатларни сезиларли даражада камайтиришга эришилиб, иқтисодий барқарорлик таъминланаяпти.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида халқ билан мулоқот, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлаш энг устувор вазифага айланишини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари мажлиси бўлиб ўтди. Унда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро конвенциялар, миллий қонун ҳужжатлари талабларининг соғлиқни сақлаш тизимида бажарилишини ўрганиш натижалари атрофлича муҳокама этилди.
Фуқаролик паспортимизнинг сўнгги бети — муқоваси ичига “Паспорт Ўзбекистон Республикаси мулкидир. Ушбу паспортнинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир”, деган сўзлар ўзбек ва инглиз тилларида битилган. Қаддимизни тоғдек кўтарадиган сатрлар! Зеро, бу ёруғ оламда мустақил юрт фарзанди эканлигимиз, бошимизга ташвиш тушса, ғамхўрлик қиладиган Ватанимиз борлиги — чинакам бахт! Шу маънода, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги Фармон халқимиз томонидан фуқаролар тақдирини белгилаб берган ҳужжат сифатида катта хурсандчилик билан кутиб олинди.
Мамлакатимизда Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш тараддудидаги халқимизга янада кенг қулайлик яратиш, аҳолини сифатли, айни чоғда арзон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида савдо-ярмаркалари ташкил этилди. Бу саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ҳамда фермерларнинг республикамиз аҳолисига ўзига хос байрам туҳфасидир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини халқимиз алоҳида мамнуният билан кутиб олди. Зеро, жонажон Ватанимизнинг оташин куйчиси, миллатимизнинг жонкуяр фарзанди сифатида довруқ қозонган атоқли шоиримиз адабиётсевар юртдошларимиз учун азалдан суюкли бўлиб келган.
Китоб тумани Ўзбекистон ҳудудида географик харита бўйича Халқаро параллелдан (39 градус 08 минут) ўтувчи ягона жой ҳисобланади. Бу эса қишда совуқ ҳаво оқими йўлини тўсиб, илиқликни сақлаб турувчи Ҳисор тоғ тизмалари йўналишидаги ушбу масканда коинотни кузатиш учун катта қулайлик яратади. Яъни бу ерда осмон, атмосфера шароитига кўра, йилига ўртача 2000 соатдан кўпроқ тиниқ ҳолатда бўлади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018