Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 14 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида мамлакатимиз банк тизими ва бозор инфратузилмасининг бошқа органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масаласига алоҳида тўхталиб, барча йирик тижорат банклари ўз иш услубларини тубдан ўзгартириши зарурлигини таъкидлади. Айниқса, банклар ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиш юзасидан зарур йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берди.
Юртимизда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер ости ва усти бойликларини муҳофаза этишга қаратилган қатор қонунлар қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилаётгани табиат ҳамда жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим ўрин тутмоқда. Шу маънода, ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти аҳоли ўртасида кенг тарғиб-ташвиқ қилиниши уларнинг изчил ижросини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида, аввало, ички бозорда талаб юқори бўлган товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Натижада 2016 йилнинг тўққиз ойида дастур доирасида умумий қиймати 4091,7 миллиард сўмлик янги маҳсулотлар тайёрланиб, ўсиш суръати 2015 йилнинг шу давридагига нисбатан 1,5 баробарни, импорт ўрнини босиш самарадорлиги эса 1,3 миллиард АҚШ долларини ташкил қилгани эътиборга моликдир.
Жорий йилда ишга туширилган Ангрен — Поп электрлаштирилган янги темир йўл линияси ҳамда унинг доирасида қурилган Қамчиқ туннели бунёдкор халқимиз юксак салоҳиятининг ёрқин намуналаридан бири бўлди. Зеро, пойтахтимиздан водий вилоятлари бўйлаб поездлар қатнови йўлга қўйилиши нафақат аҳолининг темир йўл транспорти хизматидан фойдаланиш, балки иқтисодиётимиз қудратини янада ошириш учун қўшимча имкониятлар эшигини очиб берди. Чунки ушбу лойиҳа туфайли ягона миллий темир йўл тизими яратилиб, Фарғона водийси республикамизнинг бошқа ҳудудлари билан боғланди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида агросаноат комплекси локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилишини алоҳида таъкидлади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018