Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 21 октябрда имзоланган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлиги, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш каби муҳим мақсадларни қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. Мухбиримиз ушбу дастурий ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, тизимда амалга оширилаётган ишлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Шоюнус ГАЗИЕВ билан суҳбатлашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 2 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини янада юксалтириш, мазкур жабҳада олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим ҳужжат сифатида тарихий аҳамиятга эга.
Пойтахтимизда ушбу шиор остида ёшлар ҳафталиги бошланди.Республикамиз аҳолисининг 60 фоиздан кўпини ёшлар ташкил қилади. Кишига бир олам қувонч, янгича руҳ ҳамда ифтихор бахш этадиган жиҳати шундаки, давлатимизнинг навқирон авлод камолоти йўлида кўрсатаётган улкан ғамхўрлиги ва эътибори юртимиз йигит-қизлари ҳаётида чуқур из қолдирмоқда.
Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало, инсон манфаатлари учун. Мазкур тамойил — миллий тараққиёт йўлимизнинг бош мезони. Бунинг амалий самараси дунё миқёсида ҳам ўз эътирофини топмоқда. Бугун эса Ўзбекистон ривожланишнинг янги босқичига қадам қўяяпти. Олдимизда янада улуғвор мақсадлар ва юксак марралар турибди. Уларга тўла-тўкис эришиш учун, албатта, биринчи навбатда, халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устувор бўлмоғи лозим.
Жорий йил 4 декабрь куни Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтди. Ушбу жараённи қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари ва дунёнинг 46 мамлакатидан келган 600 нафардан зиёд кузатувчилар бевосита мониторинг қилдилар. Улар қаторида атоқли америкалик олим, Жон Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институтининг директори Фредерик Старр ҳам Ўзбекистонда бўлди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018