Мамлакатимизда мустақиллик йилларида хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш учун кенг имконият ҳамда қулай шарт-шароитлар яратилди. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши тобора ортиб бормоқда. Бугун ушбу соҳада иш билан банд аҳолининг 78 фоизи самарали меҳнат қилаётгани, улар, ўз навбатида, юртимизнинг гуллаб-яшнаши, тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшаётгани диққатга сазовордир.
Юртимизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини жадал суръатда ривожлантириш, бу йўлдаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат самарасида бугунги кунда хусусий сектор миллий иқтисодиётимиз ҳамда фаровон ҳаётимизнинг чинакам таянчига айланди.
Айни кунларда пойтахтимиз яна бир йирик спорт анжуманига мезбонлик қилаяпти. “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз дзюдо федерацияси, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), қатор вазирлик ҳамда ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада йигирмага яқин давлатдан 135 спортчи ўн тўрт вазн тоифасида совринли ўринлар учун курашаётир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018