Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакатимиз Бош вазири Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 11 октябрь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 5 октябрда имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни кенг жамоатчилик вакиллари катта мамнуният билан кутиб олди.
Орол денгизининг ҳалокатли фожиаси оқибатида яқин-яқингача улкан биохилмахиллиги билан машҳур бўлган мазкур ҳудуд ўсимлик ҳамда ҳайвонот оламининг кўплаб турларига путур етди. Жумладан, сут -эмизувчиларнинг 12, қушларнинг 26 ва ўсимликларнинг 11 тури буткул йўқ бўлиш хавфи остида тургани ачинарлидир.
Пойтахтимизда замонавий санъат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Бадиий академияси, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирда мамлакатимиз ҳамда хорижлик рассомлар ўз ижодий лойиҳалари билан қатнашаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018