Бугун тинчлик ва осойишталик энг азиз, бебаҳо неъмат эканини тобора чуқур ҳис қилмоқдамиз. Истиқлол йилларида барча соҳада эришилаётган залворли ютуқлар, изчил демократик ислоҳотлар ҳамда халқимизнинг онгу дунёқарашидаги, турмушидаги юксалиш, аввало, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик билан узвий боғлиқ.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишлаб ташкил этилган “Касаба уюшмалари — ҳарбийларга” акцияси доирасида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига манзилли моддий ёрдам кўрсатиш, соҳада фаолият олиб бораётган аёлларни рағбатлантириш ва ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий учрашувлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида аскар ва сержантлар, ҳарбийларнинг шарафли хизмати юксак эътироф этилиб, ўз вақтида қабул қилинган ва чуқур ўйланган ислоҳотлар дастурини амалга ошириш натижасида Ўзбекистон бугунги кунда профессионал тайёргарликка эга бўлган, яхши таъминланган, Ватанимиз ва халқимизга садоқатли, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли вазифаларни самарали адо этиш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга экани таъкидланди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018