Кўклам сепини ёйган айни шу кунларда табиат қўйнига сайру саёҳатга чиқсангиз, юртимизнинг нақадар гўзал ва мафтункор эканлигига ишонч ҳосил қиласиз. Айниқса, Марказий Осиёдаги энг йирик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан бири ҳисобланган “Ҳисор” давлат қўриқхонасига келган киши ўзини худди табиатнинг бир бўлагидек ҳис қилади.
Савр ойининг қулай об-ҳавоси чўл табиатига ҳам қайта жон бағишлайди. Унинг ҳаётбахш ёмғирлари замин бағрида мудраб ётган гулу гиёҳларни уйғотиб юборади. Натижада зумда теварак-атрофни турфа чечаклар қоплайди.
Мамлакатимизда ҳар йили кенг кўламда амалга ошириладиган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ойлиги юртимиз табиатини ўсимликларнинг янги турлари билан бойитмоқда. Сабаби, шаҳару қишлоқларда яшил ҳудудлар барпо этишда ландшафт дизайни асосида манзарали дарахт ҳамда буталарнинг янги навларидан фойдаланилаяпти.
Бу ўсимлик — баҳорнинг илк неъматларидан бири. У ўлкамизнинг кўпгина ҳудудларида, тоғ ёнбағирларидаги ўтлоқларда, далаларда ўсади.
Орнитологларнинг айтишича, қушларнинг кўпайиш даври баҳор фасли, аниқроғи, март-апрель ойларига тўғри келади. Шу боис кўклам палласида Маликчўл ҳудудида ҳам паррандалар галасини учратиш оддий ҳолга айланади. Айниқса, дунё бўйича сони тобора қисқариб кетаётган йўрға тувалоқ тез-тез кўзга ташланаётгани қувонарли ҳолдир.
Сурхон воҳаси — юртимизнинг мафтункор ҳудудларидан бири. Бу ердаги “табиат обидалари” мақомини олган кўплаб йирик даралар барчани ўзига оҳанрабодек маҳлиё этиб келади. Айниқса, “Хўжаипок” дарасига келувчиларнинг қадами узилмайди. У Ҳисор тоғларининг ғарбий биқинида виқор тўкиб турган тизманинг шарқий этагида жойлашган.
Тўқайларда бўлганмисиз? Агар бундай табиий ландшафтларга боришга ҳали улгурмаган бўлсангиз, демак, табиат гўзаллигидан етарлича баҳраманд эмас экансиз. Негаки, Ўзбекистонимизнинг йирик дарёлари қирғоқларида тасмадек чўзилиб кетган тўқайзорлар ўзининг гўзал табиати, турфа ўсимликлари, ноёб ҳайвонот олами билан кишини бутунлай мафтун этиб қўяди.
Табиатда қирғовулларнинг 30 га яқин тури мавжуд. Уларнинг орасида энг гўзали Зарафшон қирғовулидир. Эътиборлиси, бу қушларнинг модаси яшаш жойига мос ҳолда, ҳимоя рангида бўлади. Яъни тусини ўзгартириб туради. Аммо нарлар доимо бир хил кўринишда. Унинг қизил патлари қуёшда товланиб, янада жозиба бағишлайди.
Ҳашаротларнинг энг қадимги туркумларидан бири ҳисобланган термитларнинг ҳаёт тарзи чумолиларникига ўхшаш бўлгани учун, халқ орасида “оқ чумоли”, “қир чумоли” деган ном олган.
Инсон вужуди қиш давомида ҳаётбахш моддаларга кўпроқ эҳтиёж сезади. Баҳорнинг илк кунларида табиатимиз инъом қиладиган неъматлар унинг ўрнини тезда қоплаш имконини беради. Ялпиз — шундай қувватбахш гиёҳлардан бири.
Туяларнинг кўз қовоғи уч қават бўлиб, бу қум бўронларидан яхши ҳимоя воситаси ҳисобланади. Оқ айиқлар тана ҳарорати музлашдан кўра тезроқ исишга мойил.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018