Асаларининг янги насли
  • 11 Апрель 2014

Асаларининг янги насли

Қоракўл туманининг Сайёт қишлоғида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Раббано Тойиров наслли асалари бизнесини йўлга қўйиб,  мўмай даромад топмоқда. — Аслида хўжалигимиз асалари наслчилигига ихтисослаштирилган, — дейди у. — Четдан карпат наслли асаларини келтириб, уларни маҳаллий болари билан чатиштирамиз.

Бу  митти жонзотлар ўта меҳнаткаш бўлади. Кўп асал йиғади. Ҳар оиласидан йилига 22 — 25 килограммгача бол олиш мумкин. Биз ўтган йилда буюртмачиларга қарийб икки мингта худди шундай асалари оиласи етказиб бердик. Айни пайтда эса яна 500 оила асаларини тайёрлаб қўйдик.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Кўклам ниятлари Исмалоқ »