Шу боис аҳолига қулайлик туғдириш мақсадида кўчма савдо дўконлари ташкил этилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, сабзавот ва полиз экинлари уруғлари ҳамда деҳқончилик ускуналари арзон нархда етказиб берилаяпти. Шу билан бирга, вилоятнинг туман ва шаҳарларида ярмаркалар ҳам бўлиб ўтаяпти. — Уруғчилик ва кўчатчилик бўйича ташкил этилган ярмаркадан гул кўчатлари сотиб олдим, — дейди ўзини Бибиражаб Жунайдова деб таништирган аёл. — Уларнинг сифатига кафолат берилаётгани менга маъқул келди.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ, «Халқ сўзи» мухбири.