Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ёш ҳаваскор мўйқалам усталарининг 200 га яқин ижодий ишлари намойишга қўйилди.
— Кўргазмада қатнашиш учун пойтахтдан келдим, — дейди тадбир қатнашчиси Сафия Мешкова. — Чизган расмларим санъат ихлосмандларига манзур бўлаётганидан хурсандман. Самарқанднинг гўзал табиати, бу ердаги тарихий ёдгорликлар мени илҳомлантириб юборди. Келгусида кўҳна ва навқирон шаҳарнинг бетакрор қиёфасини ўз асарларимда акс -эттирмоқчиман.
Тадбир якунида ёш ижодкорлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, кўргазма доирасида тажрибали рассомлар иштирокида маҳорат машғулотлари ҳам ўтказилди.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.