Жорий йилнинг 11-12 май кунлари пойтахтимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг XII йиғилиши бўлиб ўтади. Форум ШҲТ фаолиятига кўмаклашиш ва уни илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган кўп томонлама жамоатчилик маслаҳатлашув-эксперт мустақил механизми ҳисобланади.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси сизларни “Йилнинг энг фаол журналисти” танловида қатнашишга таклиф этади. Танловга 2016 йилнинг 1 июнидан 2017 йилнинг 1 июнигача газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришлар қабул қилинади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори беқиёс ибратга, ёшларимиз учун улкан тарбиявий аҳамиятга эга. Зеро, инсон қадри — улуғ, хотираси боқийдир. Инсон болалик дамларидаги лаҳзаларни бир умр унутмайди. Энг қадрдон ва яқин кишилардан доим порлоқ хотира қолади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аждодларнинг муқаддас хотирасини ёдга олиш, эзгу ишларини давом эттириш, уруш ҳамда меҳнат фахрийларига, умуман, кекса авлод вакилларига эҳтиром кўрсатиш нафақат одамийликнинг энг олий мезони, шу билан бирга, бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадрият мақомида юксак эъзоз топаётганининг ёрқин ифодасидир.
Мамлакатимизда Президент соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус — 2017” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қирқдан зиёд тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар қатнашди. Улар томонидан намойиш этилган импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар барчада катта қизиқиш уйғотди.
“Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира — кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи — муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр — инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди”.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018