Ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида ҳисобот бериб боришининг таъсирчан тизими, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмлари жорий этилиши ҳар бир хонадонда осойишталикка эришиш, маҳаллаларда барқарор муҳитни қарор топтиришда муҳим омил ҳисобланади.
Ўтганларни хотирлаб, эзгу ишларини ёдга олиш, бу ёруғ дунёда умргузаронлик қилиб, кексалик гаштини сураётган, хонадонларимизнинг файзи ҳамда фариштаси бўлган фахрийларимизни ардоқлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан саналади. Ушбу олижаноб фазилатлар мустақиллик йилларида давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хусусан, мамлакатимизда 9 майнинг Хотира ва Қадрлаш куни сифатида -нишонланиши эъзоз ҳамда эҳтиром тушунчалари юксак қадриятга айланганининг ёрқин ифодасидир.
Одамларнинг дарду ташвишини, муаммоларини эшитиш, уларни ҳал қилиш жамият ҳаётида адолатни қарор топтиришнинг, давлат институтларига халқ ишончини мустаҳкамлашнинг асосий талабларидан ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналари механизми йўлга қўйилгани юртдошларимиз томонидан мамнуният билан қабул қилиниб, давлат ва фуқаро -муносабатларида янги босқични бошлаб берди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018