“Ўзэкспомарказ” мажмуасида агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг “Uzbekistan Agrotech Expo — 2017” ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналарининг “Uzbekistan Agromash Eхpo — 2017” халқаро -ихтисослаштирилган кўргазмалари ўз ишини бошлади.
Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорликни ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда шу мақсадда аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш борасидаги фаолияти назорат-таҳлил тартибида ўрганилди.
Мамлакатимиз иқтисодиётини янги босқичга олиб чиқишда аграр тармоқни барқарор ривожлантириш устувор аҳамият касб этади. Айни жараёнда уруғчилик фаолиятига жиддий эътибор қаратиш ҳаётий зарурат бўлиб, бу юртимизда озиқ-овқат хавфсизлиги ва мустақиллигини таъминлашда алоҳида ўрин тутади.
Тошкент шаҳрида 30 май куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари давомида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишларнинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиш ва баҳолаш масалалари кўриб чиқилди.
Президентимизнинг шу йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу соҳа фаолиятини ривожлантиришга қаратилгани билан беқиёс аҳамиятга эга. Унда бизнинг аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, давлат ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мулкини ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятимизга танқидий баҳо берилди.
Азалдан бир дарёдан сув ичиб, қўни-қўшничилик ришталари билан боғланган ўзбек ҳамда туркман халқларининг тили ва урф-одати бир-бирига яқин, маданияти уйғун, адабиёти ҳамда санъати ҳамоҳанг. Туркман халқи Алишер Навоий ғазалларини севиб -ўқиганидек, ўзбеклар ҳам Махтумқулини ўз шоиридек ардоқлайди. Асрлар давомида ўзаро аҳил, тинч-тотувликда яшаб келган ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги муносабатлар мустақиллик йилларида янада ривожланди. Бугун Ўзбекистон — Туркманистон алоқалари 2007 йилда имзоланган Дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги давлатлараро шартнома асосида изчил равнақ топмоқда.
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” ғоясини ўзида мужассам этган тарғибот тадбирлари барча жойда бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018