Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 24 Май 2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ал Наҳаённи қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси 2017 йил 27 май куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 24 май куни Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ал Наҳаён билан учрашди.
фуқароларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашида кўринади
АҚШдаги нуфузли “The Washington Times” газетасида “Ўзбекистон диний -бағрикенглик қарор топган юрт” деб номланган мақола чоп этилди. Унда муаллиф Л. Тодд Вуд юртдошларимизнинг бағрикенглиги, Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ҳақида сўз юритади.
Дунёнинг айрим минтақаларида миллатлараро ва динлараро кескинлик, муросасизлик кучаяётган ҳозирги мураккаб вазиятда юртимизда турли миллат ҳамда динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётгани диққатга сазовордир. Бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар тинчлик ҳамда осойишталигимиз, порлоқ истиқболимиз кафолати бўлиб хизмат қилаяпти. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ушбу жиҳатлар ўз ифодасини топган.
Мамлакатимизда йўлга қўйилган уч босқичли ноёб тизим — “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари иқтидорларни кашф этиб, улар маҳоратига сайқал берадиган, таъбир жоиз бўлса, мамлакат, Осиё, жаҳон ҳамда Олимпиаданинг бўлажак чемпионларига қанот бағишлайдиган парвоз майдонидир.
Тошкентда Грузия маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги муносабатлар турли соҳаларда, жумладан, маданият ҳамда санъат йўналишида изчил ривожланиб бормоқда.