Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 18 Май 2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 май куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, бош котиби Ван Чэн раҳбарлигидаги Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди.
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 11 — 13 май кунлари давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлди.
Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони инсон омили устуворлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этаётганига бугун барчамиз гувоҳмиз. Ушбу ҳужжат асосида туман, шаҳар ҳамда вилоятларда ташкил қилинган Халқ қабулхоналари давлат идоралари фуқароларнинг қонуний манфаатлари йўлида бор имкониятларини сафарбар этишида муҳим ўрин тутаётир.
Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт, қурилиш, илм-фан, таълим, маданият каби соҳаларни қамраб олган.
Халқ депутатлари Тайлоқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Ноанъанавий тарзда ташкил этилган йиғилишда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларининг тумандаги ва вилоятдаги раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, бош котиби Ван Чэн раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади.
ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси учун фойдалидир
Риштон тумани уста кулоллар маскани сифатида донг таратган. Унинг тупроғидан яралган мўъжизалар мамлакатимизнинг кўплаб хонадонларида учрайди. Кейинги пайтда ҳудуднинг изланувчан аҳолиси деҳқончилик бобида ҳам ҳеч кимдан кам эмасликларини амалда исботлашди.
У таҳдидлар қуршовида қолмаяптими?