Масъулият ва дахлдорлик. Ислоҳотларнинг бугунги босқичида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари раҳбарларининг кундалик виждон амрига айланиб бораётган мазкур тушунчалар парламент аъзолари, хусусан, Қонунчилик палатаси депутатларидан янада фаол бўлишни талаб этмоқда.
Мамлакатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида жойларда ташкил этилган Халқ қабулхоналари жуда қисқа муддат ичида одамлар ўй-ташвишларини енгиллаштириб, уларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган масканга айланди. Бунда мулоқотнинг замонавий инновацион усулларидан самарали фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Вилоятнинг юртимиздаги йирик ҳудудлардан бири эканлигини инобатга оладиган бўлсак, бу усул амалиётда катта самара бераяпти.
Оилани ва оилавий муносабатларни асраш кўпни кўрган донишманд халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Жамиятнинг муҳим бўғини, кучли ҳамда барқарор давлат негизи — оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Ўзбекистоннинг ижтимоий йўналтирилган сиёсатида устувор йўналишлардан бири экани бежиз эмас. Бинобарин, мамлакат ҳаётида юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар, ислоҳотлар таъсири ва ифодаси оилада намоён бўлади. Юртдаги осойишталик, ҳамжиҳатлик ҳам оилалардаги тотувлик, фаровонлик билан боғлиқ.
Илм-фан билан шуғулланиш игна билан қудуқ қазишга менгзалиши бежиз эмас. Чунки жамият олдида турган долзарб масалалар ечими илм-фан ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида -мазкур соҳани, олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, умрини шундай машаққатли ишга бағишлаган инсонлар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018