Иқтисодиётни барқарор юксалтириш, ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар ўз самарасини бермоқда. Айниқса, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ноёб тизими яратилгани ушбу фаолият билан кенг шуғулланишга зарур шарт-шароитларни яратаяпти. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда биргина кичик тадбиркорлик субъектлари сони 210 мингтадан ошгани бунинг амалий ифодасидир.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Юртимиздаги ўттизга яқин вазирликлар ва идоралар ахборот хизматлари ходимлари қатнашган мазкур тадбирда асосий эътибор оммавий ахборот воситалари билан доимий мулоқотни ўрнатиш, журналистларни қизиқтираётган саволлар ҳамда мавзулар юзасидан батафсил жавоб олишга қаратилди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нуфуси тобора ортиб бораётган аҳоли эҳтиёжларига мос равишда сифатли ҳамда тўйимли истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бугун кўплаб давлатлар учун энг долзарб вазифалардан бирига айланган. Чунки кишилар саломатлигини асраш, касалликларнинг олдини олиш, одамлар умрини узайтириш, соғлом авлод туғилиши ва камолга етиши кўп жиҳатдан озиқ-овқат хавфсизлиги билан узвий боғлиқдир.
“Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият”. 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни республикамизнинг ҳар бир ҳудудида ана шу шиор остида, кўтаринки руҳ ҳамда юксак савияда нишонланди. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу санага бағишланган қабул маросимидаги нутқи нафақат табаррук ёшли кексаларимиз, уруш ва меҳнат фахрийлари, балки барча юртдошимиз томонидан катта қизиқиш, ҳаяжон ҳамда мамнуният билан кутиб олинди. Буни уларнинг қуйидаги дил сўзлари ҳам яққол тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди «Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтиришда, атроф-муҳит муҳофазасини кучайтиришда, мамлакатда экотуризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ижтимоий шерикликнинг ролини юксалтириш» мавзуида давлат грантлари ажратиш учун танлов
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018