Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида “Электрон ҳукумат” тизими самарали ишлашини таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган вазифа сифатида белгиланган. Президентимиз Ҳукуматнинг йил якунларига бағишланган мажлисида алоҳида қайд этганидек, ҳозирча у тўлиқ ҳажмда ишламаяпти. Айрим идоралар эса бу тизимга ёки уланмаган ёки очиқ айтадиган бўлсак, уни нима қилишни ҳам билмайди.
Маълумки, 2016-2017 йиллар Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистоннинг раислик даври ҳисобланади. Ўтган йил 18 октябрь куни ушбу органнинг 43-сессиясида мазкур давр “Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” шиори остида ўтказилиши эълон қилинган эди.
Орден 72 йилдан кейин ўз эгасига топширилди.
Иккинчи жаҳон урушига отланганида Гамик Закиев 18 ёшда эди. Миллионлаб инсонлар ёстиғини қуритган ушбу урушда у нималарни кўрмади, дейсиз?! Вайрон бўлган шаҳару қишлоқлар, бир бурда нонга зор етим болалар, ҳаётдан бевақт кўз юмган қуролдошлар... Буларнинг барчаси ҳали-ҳануз кўз ўнгида.
Бугунги кунда Тошкент вилоятида 23 минг 730 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Яратилаётган қулай шароит ҳамда берилаётган имтиёзлар туфайли мазкур соҳа вакилларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши қарийб эллик фоизга етди. Янги иш ўринлари яратишда, бозорни сифатли ва -импорт ўрнини босувчи товарлар билан тўлдиришда ушбу сектор вакиллари фаоллик кўрсатмоқда.
Илмий кузатиш ва тадқиқотлар инсон ўз умри давомида оладиган барча маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда фаол қабул қилишини, боланинг онги, асосан, 5 — 7 ёшда шаклланишини кўрсатган. Бу эса жамиятга кириб келаётган шахснинг маънавий-руҳий олами, дунёқараши, билиму салоҳияти унинг мактаб ёшигача бўлган йилларда олган таълим-тарбиясига узвий боғлиқлигидан далолат беради.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018