Тинчлик — бебаҳо неъмат. Унинг қадрини биз, уруш даври ситамларини бошидан кечирган одамлардан сўранг. Эркаклар фронтга кетиб, тирикчилик ташвиши аёллар, болалар зиммасида қолган палла эди. Фронтга ёрдам бўлсин, дея кунни тунга улаб, меҳнат қилардик. Бунинг устига, жанг майдонларидан келаётган нохуш хабарлар... Ҳаммаси кечагидек кўз ўнгимда.
Бугун мамлакатимизда меҳр-мурувватга йўғрилган ишлардан бениҳоя қувонаман. Айниқса, уруш ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатиш борасидаги хайрли саъй-ҳаракатлар ибратлидир. Чунки бу ёшларни юртга садоқат, келажакка қатъий ишонч, катталарга ҳурмат руҳида тарбиялашда жуда ҳам муҳим.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шерқул Олтмишев Мирзаобод туманининг Тошкент маҳалласида яшайди. Унинг хонадони ҳар куни эрта тонгданоқ гавжум бўлади. Боиси, ён-атрофдаги уйларда яшайдиган фарзанду набира ва чеваралар тўқсон уч ёшли отахоннинг дуосини олиб, сўнгра бирови ишга, бошқаси ўқишга жўнайди.
Илму маърифати, юксак маданияти, қадимий обидалари, муқаддас қадамжолари, олиму фузалолари, дину диёнати билан шарифли бўлган Бухоро, неча асрлардирки, дунё аҳлини ўзига оҳанрабодек тортиб келаяпти. Хусусан, мустақиллик йилларида ушбу шаҳар Ватанимизнинг янада тароватли ва файзли гўшаларидан бирига айланди. Халқимизнинг бунёдкорлик шижоати билан унинг шарқона қиёфаси замонавийлик билан уйғунлашиб, қалбларда фахру ғурур ҳиссини уйғотмоқда.
Инсон қадри улуғланган, хотираси сарбаланд юртда яшаймиз. Бугунимиз кечаги кундан ёруғ, эртамиз янада файзли, баракотли бўлишига ишончимиз комил. Навқирон авлод эъзозда, эътиборда, ёши улуғлар эҳтиромда. Халқимиз озод, юртимиз обод. Шундай азиз Ватанда яшамоқлик, унинг буюк келажаги йўлида меҳнат қилмоқлик беқиёс бахт.
Давлатимиз раҳбарининг парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги, Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, шу жумладан, фракциялар томонидан давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш, қабул қилинаётган қонунлар, муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий давлат дастурларининг ижросини таъминлаш ҳамда давлат органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил рўёбга чиқарилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018