Саноатни модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига ҳудудларнинг салоҳиятини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир. Натижада кейинги йилларда кўплаб замонавий корхоналар фойдаланишга топширилиб, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилди.
Кунчиқар юртда фаолият кўрсатадиган “JTB Corporation”, “Hankyu Travel”, “World Air-Sea Service”, “Overseas Tour Operators Association of Japan” ва Япония сайёҳлик агентликлари уюшмаси (JATA) сингари етакчи компаниялар ҳамда ташкилотлар веб-саҳифаларида мамлакатимиз туризм салоҳиятига бағишланган туркум мақолаларни эълон қилди.
Президентимиз Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида “Фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказишда жисмоний тарбия ва спорт билан бир қаторда санъат тарбияси, мусиқий тарбия ҳам беқиёс аҳамиятга эгадир”, деб алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, мазкур йўналишда жойларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ва уларнинг амалий натижалари эътироф этилди.
3D принтерда чоп этилган кўп қаватли уйлар, сувости шаҳарлари... Яқинда бир гуруҳ футурологлар, архитекторлар ва шаҳарсозлар томонидан инсоният цивилизациясида яқин юз йил ичида шу каби ўзгаришлар содир бўлади, деган қарашлар баён этилган қизиқарли маъруза эълон қилинди. Бу ҳақда “Индепендент” нашри хабар берди.
Италиянинг Милан шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий салоҳияти ҳамда мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018