Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан биридир. Мазкур вазифанинг изчиллик билан амалга оширилиши ва соҳа ривожини, юқори малакали юридик кадрларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси жаҳон ҳамжамиятида ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Қизилтепа туманидаги саноат корхоналарида амалга оширилаётган модернизациялаш тадбирлари ўз самараларини бермоқда. Жумладан, “Қизилтепа ун заводи” акциядорлик жамиятида рўёбга чиқарилган навбатдаги техник ва технологик янгиланишлар туфайли корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 50 тоннадан 90 тоннага етди.
Солиққа доир савол-жавоблар юзасидан Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекциясига келган киши кўп вақт йўқотмайди. Масалан, мулк солиғи бўйича маълумот зарур бўлса, унга мазкур ҳужжатни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари қабулхонаси мутахассислари қисқа фурсатда тайёрлаб беришади. Қолаверса, бу ерда мурожаат қилувчиларга идентификация рақамларини олиш, электрон рақамли имзо муддатини узайтириш сингари соҳага тегишли яна кўплаб хизматлар кўрсатилади.
Иқтисодиёт ривожи кўплаб ижтимоий масалалар ечимига кенг йўл очади. Шу боис тараққиётнинг дунёга машҳур “ўзбек модели”да мазкур соҳанинг сиёсатдан устунлиги тамойили қатъий белгилаб қўйилган. Бу жойларда ишлаб чиқариш тармоқларини изчил ривожлантириш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самаралари мисолида яққол ифодасини топмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018