Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 08 Июль 2015
Японияда Ўзбекистон Республикасининг Токиодаги элчихонаси томонидан “Ўзбекистон кечаси” деб номланган тадбир ўтказилди. Унда Кунчиқар мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва илмий-академик доиралари вакиллари, жамоат арбоблари ҳамда журналистлар қатнашди.
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг Дастурчилар тайёрлаш марказида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари учун давоматни назорат ҳамда таҳлил қилувчи махсус дастур яратилди.
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳити тобора яхшиланиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун кенг имкониятлар яратилаётгани туфайли жойларда кўплаб янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилаётир. Натижада аҳолининг турмуш даражаси йил сайин юксалмоқда.
Наманган шаҳрида “Йил талабаси” танлови ўтказилди. Унда вилоятдаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 21 нафар йигит-қиз 7 йўналиш бўйича баҳс олиб борди.
Олтинчи июль куни футбол бўйича Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лигаси доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” ва ўузорнинг “Шўртан” клублари ўртасидаги учинчи турнинг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди. Беллашувда майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучди.