Урганчда “Юрт келажаги” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ушбу ижодий беллашувнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган 200 нафардан ортиқ истеъдод эгалари архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар, тасвирий ҳамда амалий санъат, адабиёт ва журналистика йўналишлари бўйича қобилиятларини намойиш этдилар.
“Янги аср авлоди” нашриёти социолог Шоҳида Содиқованинг “Қариялари қадр топган юрт” номли китобини кенг омма эътиборига ҳавола этди. Услубий нашр тўрт бобдан иборат бўлиб, унинг дастлабкиси қарияларни қадрлашнинг илмий-назарий асосларига бағишланган. Бунда кексалик даври илмий жиҳатдан ўрганилиб, аҳолининг ижтимоий-демографик қатлами ҳаётий мисоллар асосида ифода этилган. Мазкур масала юзасидан жаҳон ва Ўзбекистон тажрибаси умумлаштирилади.
Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш корхоналари тармоқ саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржаси иш бошлади. Мазкур тадбир IХ Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг биринчи босқичи доирасида ташкил этилди.
Германия пойтахтида Берлин шаҳар маъмурияти, “UniCredit” банки, Немис иқтисодиёти Шарқий қўмитаси, METRO Group концерни ва Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Шарқий форум” тадбири доирасида мамлакатимиз иқтисодий ва сармоявий салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018