“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик темир йўл компанияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Навоий вилоятининг чекка ҳудудлари аҳолиси учун “Саломатлик поезди” ташкил этилди.
У Навоий, Тинчлик, Конимех, Қарақата, Мустақиллик, Қизилқудуқ, Бузаубай, Учқудуқ йўналишларида ҳаракатланмоқда. Пойтахтдан борган шифокорлар вилоят кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари иштирокида аҳолига хизмат кўрсатаяпти.
Аббос ЭРГАШЕВ.
Поп туманидаги Янгиобод қишлоғи аҳолиси Наврўз байрами тантаналарини яқинда фойдаланишга топширилган маданият ва дам олиш марказида нишонлади.
Қишлоқдаги қаровсиз ётган бино мукаммал таъмирланиб, чинакам маърифат масканига айлантирилди. Ушбу хайрли иш учун 484 миллион сўм сарфланди. Марказнинг томоша зали, маданий-маърифий тадбирларга мўлжалланган хоналари энг сўнгги жиҳозлар билан таъминланди.
Айни пайтда бу ердаги ўндан ортиқ тўгаракларда қишлоқ ёшлари фан, санъат ва спорт сабоқларини ўзлаштирмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида “Буюк Ипак йўли наволари” мумтоз вокал гуруҳининг “Дилтортар наволар” номли байрам тадбири бўлиб ўтди.
Маълумки, ушбу гуруҳ 2010 йилда юртимизда яшаётган хорижлик турли соҳа вакиллари иштирокида тузилган. Наврўз байрами муносабати билан уюштирилган мазкур тадбирда ҳам атласу адрас кийган япон ва корейс аёллари ўзбек қўшиқларини ижро этишди.
Кумушбиби ЭРМАМАТОВА.
Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида “Озиқ-овқат саноати — WorldFood Uzbekistan — 2015” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги — AgroWorld Uzbekistan — 2015” халқаро кўргазмалари очилди. Улар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси, “Ўзулгуржисавдоинвест” ҳамда Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмалари, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Савдо-саноат палатаси кўмагида “IТE Uzbekistan” халқаро кўргазмалар компанияси томонидан ташкил этилди.
Пойтахтимизда “Sen Yolg‘iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан ташкил этилган “Аутизм: инновацион ёндашувлар ва ҳаракат стратегияси” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. У БМТ эълон қилган Аутизм муаммолари тўғрисидаги ахборотни тарқатиш Бутунжаҳон куни арафасида ўтказилаяпти.
Қашқадарё вилоятининг барча туманида махсус агрофирмалар ташкил этилди. Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга кўмаклашадиган ушбу тадбиркорлик тузилмалари деҳқончилик, боғдорчилик ҳамда чорвачилик билан шуғулланувчи хонадонларга уруғлик, кўчат, наслдор чорва моллари етказиб бериш билан шуғулланади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018