Баҳорнинг фусункор байрами таомлари орасида сумалакнинг ўрни бўлакча. Уни тайёрлаш учун кишидан иштиёқ, маҳорат ва сабр талаб этилади. Бу жараённинг ўзи бир мўъжиза. Бежиз момоларимиз “Сумалакни яхши ният билан бошланглар”, дейишмайди. Бунда ҳикмат бор, албатта. Сумалак ҳақида бува ва бувиларимиздан эшитган ўзига хос урф-одатларнинг айримлари тўғрисида сўз юритсак.
Тошкент Фотосуратлар уйида Наврўз байрамига бағишланган анъанавий фотокўргазма ташкил этилди. Бу айём миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва халқимизга хос бебаҳо фазилатларни мужассам этгани билан ажралиб туради. Наврўз шукуҳи ижодкорлар учун ҳам ўзига хос илҳом манбаидир.
Кўргазмадан таниқли фотоусталар ва ҳаваскор ёшларнинг Ватанимиз манзаралари, тинч-осойишта, фаровон ҳаётимиз акс эттирилган ижодий ишлари ўрин олган.
Моҳира АДИЗОВА.
Жилғалар осмонўпар чўққилардан бошланади. Пастга қараб оқаётган ирмоқлар бир-бирига қўшилиб, чор-атрофга обиҳаёт, ризқ улашади. Қурама ва Чотқол тоғ тизмаларининг этагидаги жаннатмонанд водий — Оҳангарон замини ҳам неча асрларки, юзлаб тоғ жилғаларининг ёқимли садоларига жўр бўлиб келаётгандек, гўё...
Яшариш ва янгиланиш байрами — Наврўзи оламни янги уйда кутиб олишнинг завқи бўлакча. Ҳақиқатан ҳам, бугун баҳор айёмини намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уйларда нишонлаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил қилади. Хусусан, Сурхондарё вилоятида 2009 — 2014 йилларда 416 миллиард 510 миллион сўмликдан зиёд маблағ эвазига 3734 та ана шундай тураржой қурилган эди.
Косонсой тумани марказида янги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасининг очилгани ҳудуд аҳолиси учун ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
170 дан ортиқ шохобчалардан таркиб топган ушбу иншоотда озиқ-овқат ҳамда бошқа кундалик истеъмол моллари савдоси йўлга қўйилди. “Гулистон соф савдо” масъулияти чекланган жамияти мазкур мажмуа қурилиши учун 3 миллиард 200 миллион сўм сарфлади. Айни чоғда бу ерда 200 кишининг бандлиги таъминланди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018