Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Воскресенье, 22 Март 2015
Бухоро шаҳридаги марказий маданият ва истироҳат боғида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” деб номланган фестиваль бўлиб ўтди.
Ширин шаҳридаги “Бону жавоҳир” масъулияти чекланган жамияти иссиқхонасида оқ, пушти ва сиёҳ рангли петуния ўстирилади. Пировардида бу анвойи гуллар кўча ва хиёбонлар, хонадонларга ўзгача кўрк бағишлайди.
Сув — ҳаёт манбаи. Зеро, ҳаётимизни обиҳаётсиз тасаввур қилолмаймиз. Шундай экан, сувни асраб-авайлаш, унинг ҳар томчисидан унумли фойдаланиш жуда муҳим. Шу боис сўнгги пайтларда халқаро ҳамжамият ушбу масалага алоҳида эътибор қаратаётир.
Мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.
Ўтган йили Янгийўл туманида саноат маҳсулотлари тайёрлаш ҳажми қарийб 30 фоиз кўпайди. Бунда юқори технологиялар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этаётган корхоналарнинг ҳиссаси катта бўлди.
Яқинда Латвияда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Республикасининг Ригадаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, аҳоли соғлиғини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларга оид қатор қонун лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Уларга қонун ижодкорлиги ҳамда қонунчилик фаолиятининг сифатини ошириш мақсадида мутахассислар, экспертлар, амалиётчилар жалб этилаяпти.
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Муҳтарам меҳмонлар!
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида бўлиб ўтган Наврўз байрами тантаналаридан репортаж