Халқимизга хос анъаналар, қадриятлар, урф-одату удумлар бебаҳо ва серқиррадир. Истиқлол йилларида уларни тиклаш, авлоддан-авлодга бекаму кўст етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, уларда бизни ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик ҳамда тинчликни улуғлаш руҳида яшашга ундовчи қудратли куч мужассамлашган.
Юртимизда шарқона янги йил дебочаси — Наврўзи оламни муносиб кутиб олиш ва нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Яқинда матбуотда эълон қилинган “2015 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарор бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Кўнгилларга баҳорий кайфият, завқу шавқ улашувчи мазкур бетакрор шодиёнанинг бевосита иштирокчисига айланиш, қолаверса, мамлакатимизда рўй бераётган янгиланишларни кўриш, қайта чирой очаётган кўҳна обидаю қадамжоларни зиёрат қилиш мақсадида шу кунларда кўплаб сайёҳлар ҳам ташриф буюришаяпти. Мухбиримиз улардан айримларининг таассуротлари билан қизиқди.
Халқимиз ҳаётидаги муҳим саналар, байрамлар орасида Наврўз ўзида қадимий анъана ва урф-одатларимиз, меҳр-оқибат ҳамда саховат каби юксак инсоний фазилатларни мужассам этгани билан ажралиб туради. Шу боис ушбу айёмнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланган янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, эрта баҳорда инсон организмида турли витамин ва микроэлементларга бўлган эҳтиёж янада кучаяди. Бу эҳтиёжни кўкатлар, мева-сабзавотлар билан қондириш мумкин. Қувонарлиси, юртимизда экин-тикин ишларига энди киришиладиган ҳозирги пайтда ҳам бозорларимизда бундай неъматлар сероб. Чунки тадбиркор деҳқонларимиз иссиқхоналарда номавсумий муддатларда ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг ҳадисини олишган. Масалан, Кармана туманининг -“Жалойир” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига йўлингиз тушса, ҳар икки хонадоннинг бирида мўъжазгина иссиқхонадан эл дастурхонига тансиқ неъматлар тортиқ қилинаётганига гувоҳ бўласиз.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018