Мамлакатимиз молия-банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ёрқин самараларини бермоқда. Айниқса, сўнгги йилларда соҳада эришилган молиявий барқарорлик ва юқори ўсиш суръатлари нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан юксак баҳоларга сазовор бўлаётгани эътиборга лойиқдир. “Мудис” халқаро рейтинг агентлиги республикамиз банк тизими истиқболига беш йилдан буён кетма-кет “Барқарор” рейтинг баҳосини бериб келаётгани, бундай ижобий баҳо “Стандарт энд Пурс” ва “Фитч рейтингс” агентликлари томонидан ҳам тасдиқлангани бунинг далилидир.
Бекобод шаҳридаги “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг халқ истеъмоли моллари тайёрлаш цехида чет эл молия муассасалари ҳамкорлигида кенг кўламли модернизациялаш тадбирлари амалга оширилди. Хусусан, қолиплаш ускуналарига автоматлаштирилган компрессор агрегатлари ўрнатилди.
Самарқанд давлат университетида “Карьера кунлари — 2015” тадбири бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги бир қатор корхона ва ташкилотлар икки мингга яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди. Жорий ўқув йилида Самарқанд давлат университетини бакалавриат йўналиши бўйича 1866 нафар, магистратура йўналиши бўйича 226 нафар ёш мутахассис битиради.
Яқинда Римда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Унда ўзаро сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий, “Ангрен” ҳамда “Жиззах” махсус индустриал зоналарида икки -томонлама манфаатли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар учрашувнинг асосий мавзуи бўлди. Нефть ва газ, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, автомобилсозлик ҳамда бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Тошкентда юнон-рум кураши бўйича 1995-1997 йилларда туғилган ёшлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди.
200 нафарга яқин спортчи қатнашган баҳслар якунида ҳамюртларимиздан Илҳом Баҳромов, Жавоҳир Мираҳмедов, Шуҳрат Умаров, Далер Раҳматов, Ислом Баҳромов, Жасур Абдурасулов, Эрмат Шерматов, Арам Варданян ўз вазн тоифасида ғолибликка эришди. Бундан ташқари, яна бир қатор курашчиларимиз совриндор бўлди.
Терма жамоамиз мусобақани муваффақиятли бошлади
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг дастлабки саралаш босқичини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.
Ўзбекистон Футбол федерациясидан маълум қилишларича, Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг илк учрашувида ҳамюртларимиз Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушиб, рақиб дарвозасига жавобсиз
6 та тўп йўлладилар.
Аёллар олимпия терма жамоамиз бугун Гонконг футболчилари билан баҳслашади.
Халқаро турнир
Пойтахтимизда шахмат бўйича “Тошкент оупен” IX халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Унда юртимиз вакиллари билан бирга, Франция, Испания, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон каби давлатлардан юз нафарга яқин “ақл гимнастикаси” усталари ғолиблик учун дона сураяпти.
Халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини Марат Жумаев, Жўрабек Ҳамроқулов, Алексей Барсов, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир ва Исломбек Синдоровлар, Нодира Нодиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Баҳора Абдусатторова сингари иқтидор эгалари ҳимоя қилмоқда.
Ш. ОРТИҚОВ
тайёрлади.
Яқинда фойдаланишга топширилган ўузор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида замонавий тиббий ускуналар ёрдамида беморларга жуда қисқа муддатда аниқ ташхис қўйиш ва муолажаларни амалга ошириш имконияти яратилди.
— Муассасамизга “Саломатлик — 3” лойиҳаси доирасида замонавий ультратовуш ташхис аппарати, эндоскопия, кўз касалликларини аниқлайдиган электрон асбоб-ускуналар жамланмаси, қонни чуқур таҳлил қилувчи ФЭГ қурилмаси сингари энг сўнгги русумдаги тиббий дастгоҳлар келтириб ўрнатилди, — дейди поликлиника бош шифокори Салим Тўраев. — Бу ерда 29 нафар олий маълумотли шифокор ва 50 нафар ҳамшира аҳолига хизмат кўрсатаяпти. Қолаверса, мутахассисларимиз мунтазам равишда малака ошириб боришмоқда.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Бугун она диёримиз ям-яшил либосга бурканган. Қалбларимизга баҳорий янгиланиш ва яшариш кайфиятини олиб келувчи кўкламнинг мана шундай ҳузурбахш кунларида дилга яқин байрамимиз — Наврўзи оламни ажиб бир кўтаринкилик билан шодиёна қиламиз. Зукко халқимизнинг теран ижодий салоҳияти маҳсули бўлган Наврўз асрлар давомида сайқалланиб, бугун ҳам ўлкамизга баҳор тароватини бахш этиш билан бирга, ҳаётсеварлик, саховатпешалик, эл-юрт бирлиги, аҳиллик, мўл ҳосил ва қут-барака нишонаси сифатида тараннум этиб келинмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018