Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 21 августда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни нормалари моҳияти ва аҳамиятига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари фармойишига мувофиқ 5-6 ноябрь кунлари мамлакатимизда ўтказилган Халқаро инвестициявий форумда чет эл компания ва концернлари, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотларнинг раҳбар ва вакиллари, олим ва мутахассислар иштирок этди. Мухбирларимиз анжуман қатнашчиларининг фикрлари билан қизиқди.
Тошкентда Халқаро инвестициявий форум бўлиб ўтди. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтлари вакиллари, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Польша, Буюк Британия, Германия, Италия, Испания сингари дунёнинг 33 мамлакатидан фирма ва компаниялар раҳбарлари, олимлар ҳамда экспертлар қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 6 ноябрь куни Оқсаройда Халқаро инвестициявий форумда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер ҳамда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг вице-президенти Димитрис Цицирагосни қабул қилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018