Аҳоли ҳамда ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигининг таркибий қисми бўлиб, у инсонлар ҳаёти ва саломатлигини асрашга, атроф табиий муҳитга етказилаётган зарар ҳамда моддий йўқотишлар миқдорини камайтиришга йўналтирилгандир.
Истиқлолнинг ўтаётган ҳар бир куни ҳаётимизда ёрқин из қолдирмоқда. Мамлакатимизда юз бераётган беқиёс янгиланишлар туфайли асрий орзуларимиз рўёбга чиқаяпти. Зеро, мустақиллик буюк ишларга қодир халқ эканлигимизни англатди. Бунёдкорлик иштиёқи ва шижоати билан яшаш, Ватанимизни янада обод, турмушимизни бундан-да фаровон этиш — энг улуғвор мақсадимизга айланди.
Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Кихеи Маэкава раҳбарлигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Андижон шаҳридаги “Водий равнақ камоли” масъулияти чекланган жамияти ойига минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга. Эътиборлиси, корхонанинг қишки мавсумга мўлжалланган маҳсулотларига буюртма берувчилар сафи тобора кенгайиб бораяпти. Яқинда улар қаторига хоразмлик харидорлар ҳам қўшилди.
Мамлакатимизда яратилган қулай ва жозибадор инвестиция муҳити чет эллик ишбилармонлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда. Пировардида янги қўшма корхоналар ташкил этилиб, уларга жалб қилинаётган хорижий сармоялар салмоғи тобора ортиб бораяпти.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҳамда Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий ва Олий хўжалик судлари судьялари, фуқаролик, жиноят, хўжалик ишлари бўйича вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар раислари, ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018