Узун туманидаги “Тоғаев Мирзо” хусусий корхонаси нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Яқинда кичик бизнес субъектига қарашли цехлар модернизация қилиниб, эски технология ҳамда ускуналар алмаштирилди.
— Янги печларнинг афзаллиги кўп, — дейди тадбиркор Мирзо Тоғаев. — Масалан, олдинги ускуналарда 1 соат давомида 45 киловатт электр энергияси сарфланган бўлса, илғор технологиялар 12 киловатт энергия билан ҳам бемалол ишламоқда. Ҳисоб-китобларимизга кўра, ушбу тежамкор печлар эвазига йил давомида 100 миллион сўм маблағни иқтисод қиларканмиз.
Умуман, туманда жорий йилнинг олти ойи давомида саноат йўналишида қиймати 4131,0 миллион сўмлик 28 та лойиҳа рўёбга чиқарилди.
Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида “Chrysler Group LLC” автомобилсозлик компанияси кўрган фойда ҳажми аввалги уч ойдаги кўрсаткичга нисбатан 22 фоиз ўсиб, 619 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Бунда унинг юк ташиш ва мураккаб йўлларда ҳаракатланишга мослаштирилган машиналарига талабнинг сезиларли даражада ортгани муҳим омил бўлди. Корхона апрель — июнь ойларида қарийб 723 минг дона автомобиль сотиб, умумий ҳисобда 20,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ишлаб олган.
Таҳлилчилар бу натижа “Chrysler Group LLC”нинг йиллик натижаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, компания 2014 йил якунлари бўйича 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида соф фойда кўришини башорат қилишмоқда.
“Xiaomi” компанияси 2014 йилнинг иккинчи чорагида Хитойда энг кўп смартфон сотган корхонага айланди.
У мазкур даврда 15 миллион дона мобиль қурилма етказиб бериб, аввалги етакчи — Жанубий Кореянинг “Samsung” (қарийб 13 миллионта) компаниясини ортда қолдирди.
Хитой жаҳондаги энг йирик смартфон бозори ҳисобланади. Биргина шу йилнинг иккинчи чорагида ушбу мамлакатда умумий ҳисобда 292,4 миллион дона смартфон пулланган.
Дунё бозорида Жанубий Корея компанияси 26 фоизлик улуш билан ҳамон биринчи бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринлардан “Apple” (12 фоиз), “Huawei” (7 фоиз), “Lenovo” (5 фоиз) ва “Xiaomi” (5 фоиз) жой олган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018