Германияда июнь ойи якунларига кўра, ишсизлик даражаси 6,5 фоиз камайди.
Бундай ижобий ҳолатнинг қайд этилишига мамлакатда йил бошида об-ҳавонинг нисбатан яхши келганидир. Айтиш жоизки, қиш ва баҳор фаслларида янги иш ўринларини яратишда жиддий муаммоларга дуч келинмади.
Шунга қарамай, мутахассислар бу рақамни Европа Иттифоқи мамлакатларида яратилган иш ўринлари билан қиёслашса, икки баравар оз эканлиги маълум бўлди.
Ҳукумат янги иш ўринлари яратиш мунтазамлигини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар дастури самарадорлигига янада кучли эътибор қаратишини билдирган.
Халқаро кўргазмалардан бирида янгиликлар диктори сифатида чиқиш қиладиган дунёдаги биринчи робот-андроид тақдим этилди. Бу ҳақда “The Japan Times” нашри хабар қилди.
“Otonaroid” ва “Kodomoroid” деб номланган мазкур қурилмалар кўплаб вазифаларни бажариш қобилиятига эга. Биринчи андроид умумий мавзуларда бемалол суҳбатлаша олади. Иккинчи андроид эса янгиликлар дастурининг дунёдаги биринчи робот-сухандони ҳисобланади ва телеканалларда бемалол ишлаши мумкин.
Бу роботлар ташқи кўринишидан одамга жуда ўхшаш, аммо тирик телебошловчилардан кўра кўпроқ профессионал имкониятларга эга. Улар янгиликларни кенг спектрли интонация билан турли овозларда ўқийди ва бир тилдан иккинчисига осонгина ўтиб кетади.
Булоқбоши туманидаги “Даврон агросаноат” масъулияти чекланган жамияти томонидан яратилган интенсив боғ ҳосили ўтган йили илк бор бозорга чиқарилган эди. Дастлабки натижалар кутилганидан зиёда бўлди: витаминга бой мевалар ўзининг мазаси ва кўриниши жиҳатидан харидорлар эътиборига тушди.
Дунё бўйича ҳар йили қарийб 300 миллион тонна пластикдан фойдаланилар экан. Уларнинг 0,1 фоизи дарёлар, кўллар орқали ёки бўронлар, сув тошқинлари ва инсон омили таъсирида чиқинди сифатида океанларга бориб тушади.
Австралиялик олимлар ўтказган тадқиқотларга қараганда, ана шу ашёларнинг 99 фоизи қандайдир йўллар билан сувда ғойиб бўлади. Лекин қаерга? Бу ҳозирча номаълум. Мутахассислар балки уларни балиқлар еб қўяётгандир, деган қизиқ тахминни ҳам билдиришмоқда. Аммо мазкур қараш ҳам ҳали тўлиғича ўз тасдиғини топгани йўқ. Шу боис изланишлар яна давом эттирилмоқда.
Суҳроб Бўронов ўузор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида таҳсил олиб юрган давридаёқ устозлари кўмагида ўз тадбиркорлик лойиҳасини ишлаб чиққан эди.
Айни пайтда у раҳбарлик қилаётган “Зангтепа давр” МЧЖда банкнинг 39 миллион сўмлик кредити ҳисобидан хўжалик ва косметик совун тайёрланмоқда.
— “Ёш тадбиркор — элга мададкор” танловида ушбу лойиҳам билан қатнашдим, — дейди ёш тадбиркор. — Бизнес-режам ҳайъат аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди. “Камолот” ЁИҲ эса уни молиялаштиришга тавсия этди. Натижада ҳозир пальма дарахти ёғи аралаштирилган 3-4 турдаги совун ишлаб чиқараяпмиз. Пальма ёғи совун сифати ва қаттиқлигини оширибгина қолмай, унга хушбўй ҳид ҳам бахш этади.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Футбол бўйича Бразилияда бўлиб ўтаётган йигирманчи жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди. Жумладан, нимчорак финал учрашувлари якунланиб, бош соврин учун курашни давом эттирадиган саккиз жамоа номи маълум бўлди. Айтиш жоизки, ушбу мундиаль голларга, кутилмаган натижалару шов-шувли воқеаларга бойлиги билан барча ишқибозларга завқли ва ҳаяжонли онларни туҳфа этаяпти.
Самарқандда “Соғлом она — соғлом бола” шиори остида аёллар спорти фестивали бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказилган ушбу фестивалда шаҳар ва туманлардан келган жамоалар фаол қатнашдилар. Якунда спортнинг сузиш, енгил атлетика, стол тенниси, волейбол, гимнастика каби турлари бўйича Самарқанд шаҳри ва Қўшработ тумани спортчи аёлларининг қўли баланд келди.
Зебо НУРМОНОВА.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018