АҚШнинг “Microsoft” компанияси келаси йили 18 минг нафар ходими билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади. Бу корхонада мавжуд умумий иш ўринлари 14 фоиз қисқартирилади, деганидир.
Янги раҳбар Сатья Наделланинг оммавий ахборот воситаларига маълум қилишича, “Microsoft” Финляндиянинг мобиль алоқа қурилмалари ишлаб чиқарувчи “Nokia” компаниясини ўз таркибига қўшиб олганидан кейин баъзи бўлимларини оптималлаштиришга қарор қилган. Бу келгусида харажатларни йилига 1,6 миллиард АҚШ долларигача тежаш имконини беради.
“Microsoft” сўнгги беш йил ичида бундай оммавий равишда иш ўринларини қисқартиришни амалга оширмаган эди.
Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОРЕС) жаҳон “қора олтин” бозоридаги мавқеини бой бермоқда.
Бу ҳақда мазкур муассаса томонидан кўрсаткичлар таҳлили бўйича тузилган йиллик ҳисоботда келтириб ўтилди. Унга кўра, 2013 йилда углеводород хом ашёсини қазиб олиш ҳажми дунё бўйича атиги 0,1 фоиз ошган. “Қора олтин”га бўлган талаб 1,2 фоиз кўпайган. Бундай паст кўрсаткичлар туфайли ОРЕС томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми 2012 йилдагига нисбатан 2,5 фоиз тушиб кетган.
Бунинг натижасида ташкилотнинг жаҳон нефть қазиб олиш саноатидаги улуши 44,6 фоиздан 43,4 фоизга пасайган.
Жорий йил футбол бўйича жаҳон чемпионати ғолиби Германия терма жамоасига топширилган кубокка немис футболчилари ғалабани нишонлаш вақтида зарар етказиб қўйишган.
Бу ҳақда Германия футбол иттифоқи раҳбари Вольфганг Нирсбах айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, кубокнинг бир парчаси синиб тушган. Яқин вақт ичида мутахассислар уни қайта тиклашади.
Маълумки, ФИФА мусобақа ғолибига топширадиган кубокнинг ҳақиқийсини ўзида сақлайди. Жаҳон чемпиони бўлган жамоага унинг нусхаси топширилади.
Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида Токионинг “Мицукоши” маданият марказида “Ўзбекистон — Буюк Ипак йўлининг тарихий маркази” мавзуига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Мамлакатимиз тарихи, маданияти ҳамда ўзбек ва япон халқларининг кўп асрлик дўстлик ришталарига доир мазкур тадбир Япония Тарих тадқиқотлари институтининг профессори Ясуо Когучи билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Истиқлол йилларида Термиз шаҳри ўзгача қиёфа касб этиб, янада чирой очди. Бир пайтлар файзсиз-тароватсиз бўлган кўчалар кенгайтирилиб, икки четига манзарали дарахт кўчатлари, турфа гул ниҳоллари экилди. Шаҳарга кўрк бағишлаб турган Археология музейи халқимизни, келажак эгаларини узоқ тарихимиз, ўтмишимиз билан боғлаб турган бўлса, шаҳарсозлик қурилишининг сўнгги ютуқлари асосида қад кўтарган ”Бахт уйи” янги оилаларни саодатманд қилмоқда. Минглаб ёшларни бағрига олган Термиз давлат университети биноси, янги қурилган коллежлар, йигит-қизларнинг севимли масканига айланган “Сурхон” спорт мажмуаси, “Дельфин” сузиш ҳавзаси, 10 минг ўринли ўйингоҳ — ҳамма-ҳаммаси муҳташам ва кўркам. Беихтиёр шундай мўътабар юртда яшаётганингга, унинг асоси бўлмиш Мустақилликка шукроналар айтасан, киши.
Навоий шаҳрида ўсмирлар ўртасида “Маҳалламиз паҳлавонлари” кураш мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими, маданият ва спорт ишлари, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада ёшлар 6 вазн тоифасида гиламга чиқдилар.
Мусобақа сўнгида учқудуқлик Асадулло Абдуллаев, Навоий шаҳрилик Аббос Маҳмудов ва Мухлиса Нормўминова, хатирчилик ўайрат Усмонов, навбаҳорлик Гулбаҳор Муродова, карманалик Камола Актамова ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритишди. ўолиблар мусобақанинг мамлакат босқичида иштирок этади.
Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018