Бразилияда футбол бўйича бўлиб ўтган йигирманчи жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расулов юртимизга қайтиб келди. Уларни “Тошкент” халқаро аэропортида спорт жамоатчилиги, футболимиз мутасаддилари, ОАВ ходимлари кутиб олди.
Яқинда Саудия Арабистонида нашр этиладиган “Al-Watan” газетаси саҳифаcида кўҳна Самарқанд шаҳрига бағишланган мақола босилиб чиқди.
Унда Самарқанднинг ноёб меъморий обидалари тарихи ҳамда бу шаҳарда яшаб ижод этган аллома ва мутафаккирлар ҳақидаги маълумотлар жамланган.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни она-Ватанга, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онгига халқимизнинг бой миллий мероси ва тарихий ўтмишига муҳаббат туйғуларини сингдириш, аҳоли дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлда “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Кармана туманида “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида ўтказилаётган “Мафтункор ранглар дунёси” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичида ўлкамизнинг ранг-баранг табиати, меҳнатсевар ва танти одамлари қиёфаси, бахтиёр болалик, меҳрибон она тимсоллари тасвирланган ижод намуналари намойиш қилинди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018