Германиянинг “Мерседес-Бенц” компанияси шу йилнинг сентябрь ойидан эътиборан “S500 Plug-In Hybrid” русумидаги янги автомобиль савдога чиқарилишини билдирди.
Мазкур автоуловнинг жуда кўп афзалликлари мавжуд. Жумладан, у 100 километр масофага 2,8 литр ёнилғи сарфлайди. Ички ва ташқи дизайни ҳам ҳар қандай харидорнинг диққатини ўзига жалб қила олади. Ҳозирча автомобилнинг нархи ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган “Singha-BEC TERO Women Circuit” халқаро турнири ҳал қилувчи паллага кирди.
Унда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сабина Шарипова зафарли одимини давом эттираяпти, дейилади Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.
Чорак финалда япониялик Канае Хисамига қарши кортга чиққан ҳамюртимиз 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди. Ушбу босқичда Сабина мезбонлар вакиласи Варатчая Вонгтеанчаи билан баҳс юритади.
“Норин қалдирғочи” хусусий корхонаси жамоаси таркибини, асосан, Ҳаққулобод шаҳрида яшовчи Робия Бозорованинг оила аъзолари ташкил этади.
Уларнинг ўзи тебранадиган бешикни ихтиро қилишганига кўп бўлмади. Шунга қарамай, бу маҳсулотга нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам талаб ортиб бормоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида Хитой ва Россиядаги буюртмачиларга 100 дона ана шундай бешик етказиб берилди.
Шунингдек, бу ерда миллий эртак қаҳрамонлари қиёфасини акс эттирган ёғоч қўғирчоқлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Яқинда Робия опа икки минг дона қўғирчоқ тайёрлаш учун буюртма олди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018