Юртимиз қишлоқ хўжалигида жадал ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Камҳосилли ғўза, бошоқли дон экин майдонлари қисқартирилди, 66 та туманда пахта етиштириш тугатилди, улар ўрнига мева-сабзавот, узум, полиз ва ички бозорга мўлжалланган ҳамда экспортбоп бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилаяпти.
Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат, ёшлар ташкилотлари вакиллари ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда берган кўрсатмалари асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси” ўтказилмоқда.
Халқимиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлади. “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она”, “Фарзанд азиз, одоби ундан азиз” деган нақллар замирида ҳам уларнинг тарбияси нечоғли муҳим эканлиги ифодаланган.
Хорижий сиёсатшунос экспертларнинг фикрича, Марказий Осиёда қисқа муддат мобайнида мутлақо янги сиёсий муҳит шаклланди. Ўзбекистон томонидан Ҳаракатлар стратегияси асосида қўйилаётган оқилона қадамлар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий мулоқот доирасида дунёнинг кўплаб давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини берди.
Давлатимиз раҳбари 17 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Пешку туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида туризм соҳасини янада ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Болалар боғчаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янгилари барпо этилмоқда. Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.
Спорт — соғлом турмуш кафолати. Қолаверса, мамлакат имиджини халқаро майдонларда оширувчи восита ҳамдир. Шу боис, бугун юртимизда мазкур соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари кўрилаяпти.
Бугун Тошкент вилоят жиноят ишлари бўйича суди йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқ орасида Аҳмадбой номи билан танилган Тошкент вилояти Чиноз туманилик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев ва унинг шериклари иши кўриб чиқилди.
Чирчиқ олий танк қўмондон муҳандислик билим юртида ҳар йили белгиланган хизмат муддатларини ўтаган муддатли ҳарбий хизматчиларни кузатиш маросимини ўтказиш анъанага айланган. Лекин бу йилги тадбир мазмун ва мундарижаси билан аввалгилардан кескин фарқ қилди.
Бухоро туманида вилоятда амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Чорвачилик, паррандачилик, ипакчилик, эчкичилик, асалчилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш, пахта майдонларини қисқартириш ва мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган режалар ҳақида маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги “Бухоробалиқсаноат” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
“UZTRADE” компанияси Европа Иттифоқи давлатлари билан полиз экинлари маҳсулотларини етказиб бериш бўйича умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларига тенг экспорт шартномаси имзолади. Бундай келишувга Германияда ўтказилган нуфузли “Fruit Logistica 2018” халқаро кўргазмасида эришилган.
Кеча давлатимиз раҳбарининг “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
2018 йилнинг 7-16 февраль кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида “Китоб — саодатга элтувчи йўл” акцияси ўтказилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди.
Навоийлик талаба иссиқхона ҳароратини назорат қилувчи қурилма яратди. У маҳаллий томорқа эгаларига ниҳоятда маъқул бўлмоқда.
Шу йилнинг 4 мартидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Тошкент — Остона — Тошкент” йўналиши бўйича рейсларнинг тўртинчи частотасини йўлга қўяди.
Ўзбекистон томонидан Қирғизистон иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилинди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Венгриянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Санто ўртаси билан учрашув бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
Хитой ўтган йилда хизматлар импорти ва экспорти ҳажмини 4 трлн. 699 млрд. юанга етказди. Бу 2016 йилга нисбатан 6,8 фоиз кўпдир. Чин ўлкаси мазкур соҳада қаторасига тўртинчи йил дунё мамлакатлари ичида иккинчи ўринда бораяпти.
НАТОнинг Европада Атлантика ва логистика бўйича иккита қўмондонлик маркази ҳамда киберамалиётлар бошқаруви маркази очилади. Яқинда Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашувида ана шу масалалар кўриб чиқилди, деб ёзади “РБК”.
Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Эргаш Шоисматов мамлакатимизнинг Тожикистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлади. Бу ҳақда Тожикистон дипломатик доиралари манбасига асосланиб “AP” ахборот агентлиги хабар берди.
Тошкент телеминорасида сурат ва видео олишга қўйилган тақиқ бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018