Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 7-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга биринчи марта тақдим этган Мурожаатномаси ушбу конституциявий ҳуқуқ рўёбининг ёрқин ифодасидир.
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Термиз туманидаги «Inter Silk Pro» қўшма корхонасига қарашли пиллахона билан танишишдан бошлади. Бу ерда Хитой технологияси асосида инновацион усулда пилла етиштирилиб, қайта ишлаш тармоқларига етказиб берилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг январь ойида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш, ундан самарали фойдаланиш, сайёҳларни Хива шаҳрининг ноёб тарихий-маданий ва меъморчилик мероси билан кенгроқ таништириш мақсадида транспорт хизматлари сифатини такомиллаштириш бўйича муҳим топшириқ ва тавсиялар берган эди. Хусусан, Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” поезди қатновини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаганди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018