Қадрли ватандошлар!
Муҳтарам дўстлар!
Аввало, сиз, азизларни — уста бинокорлар, меъмор ва лойиҳачиларни, пудратчи ташкилотлар вакиллари ҳамда фахрийларни, ушбу тизимга дахлдор барча юртдошларимизни мамлакатимизда илк бор нишонланаётган қутлуғ сана — Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Пойтахтимизда бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида мамлакатимиз ҳудудларини ишончли ва самарали боғловчи, халқаро транспорт тармоқларига чиқишни таъминловчи ягона темир йўл тизими, юк ва йўловчи ташиш -хавфсизлиги, тармоқнинг иқтисодиёт ривожидаги аҳамияти каби йўналишлардаги ишлар муҳокама қилинди.
“Биз “уюшмаган ёшлар, уюшмаган ёшлар”, деб кўп гапирамиз. Лекин бу масалани ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан ҳал қилишга келганда, очиқ айтиш керак, кўпчилигимиз нима қилиш лозимлигини билмаймиз. Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошчилигида, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар иштирокида, бир илмий-амалий конференция ўтказиш ўринли бўлур эди. Унда уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳар томонлама асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш зарур, деб ўйлайман”.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтариш мақсадида муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Мамлакатимизда сўнгги бир йил ичида ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар суръати жадаллашиб, жамият ҳаётида бутунлай янги муносабатлар жорий этилмоқда. Жумладан, давлат органларининг қонунда белгиланган тартибда фаолият юритишлари ва ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан бажариши ҳамда давлат бошқарувида фуқароларнинг бевосита ҳамда билвосита иштирок этиши учун ҳуқуқий-ташкилий механизмлар яратилаётир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018