Оила, деб аталмиш муқаддас қўрғонни асраб-авайлаш, унинг дарз кетишига йўл қўймаслик фарзандлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга. Зеро, оилада тўғри тарбияланган, одобли, хулқ-атворида ноқислик бўлмаган фарзандлар жамият ютуғи, юрт ифтихоридир. Ўғил-қизларимизнинг дунёқараши рисоладагидек бўлиши, уй-рўзғор юмушларини пухта эгаллаши, меҳнатсеварлик руҳида камол топмоғи ота-онанинг масъулияти билан чамбарчас боғлиқ. Масалага ана шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби” мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқи ўта долзарб ва муҳимлиги билан барчада катта қизиқиш уйғотди. Нутқда тилга олинган ниҳоятда ўткир муаммолар ўзини шу юрт фуқароси, деб билган кишиларни мушоҳада ҳамда мулоҳазага ундаши, шубҳасиз.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори халқимизнинг улуғ фарзанди хотирасига кўрсатилаётган юксак эҳтиромнинг яққол ифодаси бўлди. Бу ҳужжат билан танишиб, беихтиёр Шароф Рашидов билан учрашган кезларимиз, у кишининг маслаҳатлари асосида амалга оширган ишларимиз кўз олдимда гавдаланди.
Мамлакатимизнинг энг чекка туманларидан бири — Мўйноқ аҳолиси ҳаётида унутилмас кун бўлди. Гап шундаки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида мазкур ҳудудда тоза ичимлик суви таъминоти муаммосини ҳал қилишга қаратилган Қўнғирот — Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши лойиҳасига тамал тоши қўйган эди.
Пойтахтимиздаги муҳташам Симпозиумлар саройида ўтказилган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи мамлакатимиз йигит-қизлари ҳаётида туб бурилиш ясади. Ушбу тарихий аҳамиятга эга учрашувда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018