Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари жойларда аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларни ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганмоқдалар. Мавжуд муаммоларнинг кўлами ва ижтимоий илдизи таҳлил қилиниб, аксариятига жойида ечим топилаётгани фуқаролар томонидан мамнуният билан эътироф этилаяпти.
Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг биринчи босқичи доирасида Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ҳамда Таълим ва илм-фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексларининг тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржаси ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифига тайёргарлик доирасида 3 апрель куни мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонасида савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлиги соҳасида Ўзбекистон — Россия муносабатларини янада кенгайтириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар икки мамлакатнинг ваколатли вакиллари савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасида умумий қиймати 3,5 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 16 та икки томонлама битим, шартнома ва бошқа ҳужжатларни имзолади.
Бугун ҳуқуқий давлат барпо этишнинг янги босқичига қадам қўйганмиз. Ер юзи минтақалари глобаллашиб, рақобат тобора кучаяётган замонда эскича усуллар, консерватив ёндашувлар билан узоққа бориб бўлмаслиги барчага аён. Энди босиб ўтган йўлимизга танқидий муносабатда бўлиб, халқ хўжалигининг барча соҳасида, яъни бутун мамлакатимизда тараққиётнинг маромини тезлатиш учун мутлақо янгича ёндашув ва тамойилларни белгилаб олиш ҳамда ҳаётга татбиқ қилиш давр талабидир.
Истиқлол шарофати билан юртимиз тинчлиги, равнақи йўлида жон фидо қилган, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган аждодларимизни хотирлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, сабр-бардош ила катта қийинчиликларни енгиб ўтган, ҳаётий тажрибаси ва ўгитлари билан бугун ёшларимизни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшаётган табаррук отахону онахонларимиз ҳурматини жойига қўйиш халқимизга хос бебаҳо фазилатлардан саналади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018